Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Регби федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди, дея хабар қилди спорт ташкилоти матбуот хизмати «Газета.uz"га.
26 декабрда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида Шуҳрат Икромов раиснинг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Жалилов эса ўринбосар этиб сайланди. Жасур Ортиқов бош котибликка қайта сайланди.
«Бизни регбини ривожлантириш бўйича катта ва жиддий ишлар: уни оммавийлаштириш, талабалар ва ёшлар ўртасида оммалаштириш, республика мусобақалари дастурига киритиш вазифаси юкланган», деди Содиқ Сафоев.