Январь ойининг дастлабки кунларидан Mirzo Ulugbek Innovation Center ўз резидентлари имтиёзли «Резидент» тарифи асосида банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Мазкур хизматлар «Алоқабанк» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, резидентларга қатор имтиёз ва қулайликлар тақдим этади ва уларни банк операцияларидаги маъмурий жараёнлардан озод қилади.
MUIC матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, инновацион марказ резидентлар хоҳишига кўра ишончли вакил сифатида банк хизматлари: валюта ҳисобини очишдан тортиб, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда кўмаклашишгача бўлган жараёнларда улар манфаатларини ҳимоя қилади.
Шунингдек инновацион марказ ходимлари «Алоқабанк» мутахассислари билан биргаликда IT соҳасидаги стартап лойиҳалар учун инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштириш механизмлари бўйича консультатив ёрдам кўрсатади.