Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги «Работа в России» порталида «шахсий кабинет» очди. Бу ҳақда агентлик сешанба кунги тақдимотда маълум қилди.

«Шахсий кабинет» агентликка Россия иш берувчилари рўйхатига кириш, уларга Ўзбекистон фуқароларини ташкилий ишга жойлаштириш бўйича таклифларни юбориш имкониятини тақдим этади.

Агентлик «шахсий кабинет» орқали Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизматига Ўзбекистон фуқароларини ёллаган иш берувчиларда яратилган шароитлар тўғрисида маълумот олиш учун сўровнома, шунингдек мамлакат фуқароларига нисбатан меҳнат қонунчилиги бузилгани ҳақида ахборот жўнатиши ҳам мумкин.