22 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида Молия вазирлиги фаолиятини кескин танқид қилганидан сўнг вазирликдан 16 киши ишдан бўшатилган эди.

ЎзАнинг маълум қилишича, икки нафар бош бошқарма бошлиғи, икки нафар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, тўрт нафар бошқарма бошлиғи, бир нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, уч нафар бўлим бошлиғи ва тўрт ходим лавозимидан четлатилган. Кейинги кунларда яна саккиз киши бўшатилиб, улар сони 24 тага етган.

Эслатиб ўтамиз, Президент мурожаатномасида Молия вазирлиги томонидан тайёрланган 2018 йилги давлат бюджети қайта кўриб чиқилмагунча унга имзо чекмаслигини маълум қилган эди.

«Мен одамлар ҳаётини осонлаштирадиган бюджетга имзо қўяман», — деган эди давлат раҳбари. «Келинглар, ҳар бир одамни бой қилайлик, халқнинг ўзи солиқларни тўлайди. Агарда биз уни таласак, қандай қилиб у солиқларни тўлаши мумкин?» — деди Шавкат Мирзиёев.