Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппинда вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Тропик тўфон келтириб чиқарган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида Филиппин жанубида 240 киши ҳалок бўлди. Мамлакатнинг энг йирик ороли Минданаода истиқомат қилаётган 52 мингга яқин аҳоли вақтинчалик бошпаналарда ҳаёт кечирмоқда.