Якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида, дастлабки маълумотларга кўра, 1,188 миллиондан зиёдроқ фуқаро ёки умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.

Янги тизим бир сайловчининг фақат бир рўйхатга киритилишини таъминлайди. Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати сайловда иштирок этаётган сайловчилар сонини электрон тарзда ҳисоблаб бориш имконини ҳам яратади.