Бир кунда 15 мингдан ортиқ UZ зонаси доменлари битта регистратор орқали рўйхатга олинди.

Домен зоналари администратори маълумотларига кўра, доменлар SUVAN NET компанияси орқали рўйхатга олинган. Администратор сайтининг аниқлик киритишича, аввал доменларнинг йиллик ўсиши 5000 тадан ошмаган.

Бундай катта миқдордаги доменларнинг рўйхатга олиниши SUVAN NET компаниясини қолган регистраторлар орасида биринчи ўринга чиқариб қўйди - унинг улуши ўтган ойдаги 12,5 фоиздан (36 минг фаол доменларнинг 4500 таси) 38,3 фоизга (51,6 мингдан 19,8 мингтаси) ўсди.

Статистика барча доменлар жисмоний шахс томонидан рўйхатга олингани ва уларнинг аксарияти уч рамзли доменлардан иборат эканини кўрсатмоқда. Уч ҳарфли доменларнинг жами сони 17,6 мингта ёки 34 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун аввал эса улар сони 2641 та ёки 7,2 фоизни ташкил этган.

Жисмоний шахс қандай мақсадда минглаб доменларни рўйхатга олгани номаълум.

Қайд этиш жоизки, UZ доменида домен номларини рўйхатга олиш ва улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисидаги низомда киберсквоттинг ва домен греббинг тақиқланган.