2018 йил Ўзбекистонда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили деб эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида шундай таклиф билан чиқди.

Таклиф узоқ олқишлар билан қарши олинди. «Агарда бу чин юракдан бўлса, сизларга катта раҳмат», - дея ҳазир қилди давлат раҳбари.

Йил номини танлашга изоҳ берар экан, Президент чиройли ном эмас, балки амалий натижалар бериши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган эди, ҳукумат одамларни эшитди, энди натижалар керак, деди у.