20 декабрь куни Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири жараёнида 4076 марта Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:

  • хавфсизлик камарларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилмаслиги — 1398 ҳолатда;
  • одамларни ташиш қоидаларининг бузилиши — 521 ҳолат;
  • тезликнинг меъёридан оширилиши — 302 ҳолат;
  • транспорт воситасини бошқариш вақтидан телефондан фойдаланиш — 66 ҳолат;
  • светофорнинг тақиқланган сигналидан ўтиш — 64 ҳолат;
  • транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш — 31 ҳолат;
  • транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш — 26 ҳолат;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бўйсинмаслик — 5 ҳолат.

134 та транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бу каби статистика ИИББ томонидан ҳар куни чоп этилмоқда. Солиштириш учун: ЙҲХБ инспекторлари томонидан 18 ва 19 декабрь кунлари мос равишда 2359 ва 2936 та ҳолат қайд этилган эди.