Air Manas авиакомпанияси (Қирғизистон) Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналиши очилиши тўғрисида эълон қилди. Рейс 23 декабрдан 2018 йил 24 мартига қадар ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Парвозлар жадвали (учиш ва қўниш, маҳаллий вақт)

  • Бишкек-Тошкент — 12:30−12:30
  • Тошкент-Бишкек — 14:00−16:05

Эконом-класс чиптаси нархи бир томонга 110 доллар атрофидани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Бишкекка «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпанияси ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширмоқда.

Қирғизистон Президенти Сооробай Жээнбековнинг яқинда Ўзбекистонга амалга ошириган ташрифида Тошкент-Ўш йўналиши бўйича авиаалоқани очиш имкониятлари муҳокама қилинган эди.