«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 20 декабрь куни эрталаб кучли туман сабабли ёпилган пойтахт аэропорти фаолияти қайта тикланганини хабар қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити вужудга келгани муносабати билан ҳаво бандаргоҳи Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан рейсларни қабул қила олмади. Самолётлар «Самарқанд» ва «Навоий» аэропортларига йўналтирилди. Париж ва Лондондан келган рейслар, шунингдек Turkish Airlines самолётлари ҳам захира аэродромларига йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ва 17 декабрь кунлари ҳам туман сабабли рейслар парвозларни амалга ошира олмаган эди.