2018 йил 1 январдан жойлардаги давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари учун металлолом ва қора металлар чиқиндиларини йиғиш ва топшириш бўйича вазифа юклаш тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 декабрдаги «2018 йилда металллом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида"ги қарорида сўз боради.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда ўн йиллар давомида мавжуд бўлган (бироқ расмий органлар томонидан тасдиқланмаган, ҳаттоки инкор қилинган) мактаб ўқувчилари ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари томонидан металлолом топшириш амалиётига чек қўйилмоқда.