Ўзбекистон Футбол федерацияси, Супер лигаси ва Про-лигасининг янги логотиплари халқ овозига қўйилди, дея хабар қилди ЎФФ матбуот хизмати «Газета.uz"га. Танловга келиб тушган ишлардан 15 таси танлаб олиниб, халқ овозига қўйилди.

Ўзига маъқул эмблемага овоз бериш учун ishtirok.uz сайтига кириш ва электрон почтани кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиш лозим.

ЎФФ фойдаланувчиларни идентификация қилишнинг бундай ёндашуви овоз бериш жараёнининг очиқ ва ҳаққоний ўтишига хизмат қилади.

«Эндиликда эмблемани танлаш фақатгина футбол мухлислари ва ишқибозларига боғлиқ», — дея таъкидлади танлов ташкилотчилари.