1 январдан 1 декабрга қадар Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 924736 та Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилишини аниқлади, дея хабар қилди пойтахт ИИББ сайти.

Умумий қоидабузарликларнинг 270143 таси қўпол қоидабузарлик бўлиб, шулардан 65047 таси белгиланган тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ.

Шаҳарнинг 115 та чорраҳасида фото ва видео қайд этиш ускуналари ишга тушган 15 мартдан бошлаб 200002 ЙҲҚ бузилиши, жумладан 90588 ҳолатда светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, 109414 тасида эса тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари қайд этилган.

11 ой давомида Тошкентда 240365 та транспорт воситаси (186252 таси - жисмоний, 54113 таси -юридик шахсларга тегишли) мажбурий техник кўрикдан ўтказилди.

2016 йил мартида шаҳарда 345 мингта шахсий автомобиль, 70 минг юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси мавжудлиги эълон қилинган эди.