11 декабрь куни Тошкент ИИББ ходимлари «Тозалаш-Антитеррор» тадбири жараёнида Чилонзор ва Учтепа туманларида трамадол дори воситаларини сақлаб келаётган фуқароларни аниқлади.

Трамадол — опиоид анальгетик препарат бўлиб, кучли оғриқлар, ҳамда операциядан кейинги даврда жумладан саратон касалликларида тайинланади.

1306 та трамадол таблеткаси ва 7 та «Лирика» препарати (судургига қарши ва наркотик сифатида қўлланиладиган дори воситаси) олиб қўйилди.

Дори воситалари туманнинг олти нафар фуқаросидан, жумладан 2002 йилда туғилган вояга етмаган қиздан олиб қўйилган.

«Газета.uz"нинг ИИББ матбуот хизматидан аниқлик киритишича, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг материаллар қарор қабул қилиш учун Давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган.