Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган 13 декабрь куни Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Бизнес-форумда Қирғизистоннинг машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат, қадоқлаш, енгил саноат ва ахборот технологиялари соҳаларида фаолият кўрсатувчи 100 дан зиёд компанияси иштирок этди.

Жамшид Ходжаев.

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев форум иштирокчиларини қарши олар экан, йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 60 фоиздан зиёдроққа ўсиб, 200 млн долларни ташкил этганини таъкидлади.

«Қаттиқ шартномалар мавжудлигини ҳисобга олсак, уни 2017 йил охирига қадар 250 млн долларга етказиш учун барча имкониятлар бор», - деди ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари.

У Ўзбекистон корхоналари Қирғизистонга енгил ва юк машиналари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги ва йўл техникасининг кенг ассортименти, барча турдаги минерал ўғитлар, электротехника ва кабель-ўтказиш маҳсулотлари, маиший техника, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришлари мумкин.

Жамшид Ходжаев октябрдаги олий даражали учрашувлар доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, Қирғизистон ҳудудида ўзбек қишлоқ хўжалик техникалари, «Ўзавтосаноат» автомобиллари, «СамАвто» автобуслари, «Ўзавтотрейлер» махсус прицепли техникалар, Artel бренди остида кир ювиш машиналарини йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳамкорликда тўқимачилик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

Артем Новиков.

Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков ички салоҳиятдан фойдаланиб, бир-бирини ўзаро тўлдирган мамлакатлар нафақат товар айрибошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказишлари, балки экспорт имкониятларини ҳам кенгайтиришлари мумкин. Қирғиз тадбиркорлари Ўзбекистон бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан асал, картошка, пиёз, сут ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериши, Ўзбекистон билан ҳамкорликда кўмир саноати корхонасини ташкил этиш ва мамлакатни травертин тоши билан таъминлаши мумкин.

Қирғизистон иқтисодиёт вазири икки давлат банклари ўртасида мухбирлик ҳисоб рақамларини очиш бўйича дастлабки келишувга эришилгани ва Ўзбекистон томонидан банк ва молия операциялари, жумладан икки давлат ўртасида пул ўтказишларини амалга оширишда ҳеч қандай тўсқинлик ва чекловлар бўлмаслиги маълум қилди. Айниқса бу маҳсулотлар етказиб бериш ва сотиш орқали қирғиз тадбиркорлари оладиган фойдани олишга алоқадор.

У сайёҳлик алоқаларини кучайтириш учун янги транспорт йўналишларини ривожлантириш, жумладан режалаштирилаётган Ўш-Тошкент авиарейси ва Қирғизистоннинг Иссиқ кўл вилоятидаги Балиқчи шаҳрига қадар темир йўл рейсини очишнинг зарурлигини ёдга олди.

Бизнес-форум якунлари бўйича 140 млн долларлик 60 га яқин ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, 2017−2019 йилларда савдо-иқтисодий, инвестицион транспорт-коммуникацион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» савдо молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида доиравий келишувга эришилди.