Ўзбекистонлик Роза Қўзиева 2−9 декабрь кунлари Мексикада пауэрлифтинг бўйича паралимпиячилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси «Газета.uz"га хабар қилди.

Ўзбекистонлик спортчи 55 кггача вазн тоифасида уч муваффақиятли уринишда 108, 112 ва 113 кглик штангани кўтарди.

Мексикалик Амалиа Перес 123 кг натижа билан биринчи, украиналик Мариана Шевчук 122 кг билан иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада 71 давлатдан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.