Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув Бош бошқармасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1300 дан зиёд коррупция ва иқтисодиёт асосларига қарши содир этилган жиноятлар аниқланган. ЎзА хабарига кўра, бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан давра суҳбатида маълум қилинган.

Мазкур жиноятлар порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, валюта қоидасини бузиш, қалбаки пул ясаш, талон-тарожлик ҳамда бошқа турдаги ҳолатлар билан боғлиқдир. Тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида 374 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар фош этилиб, жиноят содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноятлар натижасида етказилган моддий зарарнинг ундирилиши таъминланган.