Баҳодир Ғойибназаров Шайхонтоҳур туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман маъмуриятидан «Газета.uz"га хабар қилинди. Аввал у Олмазор туманига раҳбарлик қилган.

Аввалги ҳоким Одилхон Рустамов мазкур лавозимда тўрт ойга яқин муддат — июлдан октябргача ишлаган. Ноябрдан у Тошкент вилояти ҳокимининг саноат, ҳудудий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Муқаддам «Ўзбекозиқовқатхолдинг"ни бошқарган.

Бугунга қадар Шайхонтоҳур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳпат Содиқов ҳоким вазифасини бажариб келган.

Баҳодир Ғойибназаров (1970 йилда туғилган) -Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон миллий университети битирувчиси.