Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 13−14 декабрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари сайтида хабар қилинди.

Сооронбай Жээнбеков 24 ноябрь куни Қирғизистон Президенти лавозимига киришди.

Октябрь ойи бошида Қирғизистоннинг аввалги Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.