Жорий йилнинг 11 ойи давомида Тошкент ҳудудида 12,3 минг жиноят қайд этилди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати шанба куни бўлиб ўтган брифингда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоиз кам демакдир. Ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида 2181 та кўпроқ ёки 14483 та жиноят қайд этилган эди.

ИИББ бўлинмалари йил бошидан буён 957 марта тезкор қидирув тадбирини ўтказиб, 520 та ўғирлик, 224 та фирибгарлик, 20 та оғир тан жароҳатини етказиш, 21 та қотиллик, 34 та босқинчилик ҳужуми, 50 та талон-тарож, 24 та безорилик, 18 та автотранспорт воситаларини олиб қочиш ва 46 та бошқа жиноятни аниқлади.

Тезкор қидирув тадбирлари жараёнида йил бошидан буён 1959 нафар жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Йил бошидан буён 723 нафар шахс бедарак йўқолган деб топилди ва уларнинг 530 нафари яшаш жойига қайтарилди.