Ўзбек ипак матолари - атлас ва адрасни тайёрлаш бўйича қадимий технология ЮНЕСКО томонидан инсоний номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда БМТ Радиоси хабар қилди.

Бу ҳақдаги қарор Номоддий маданий меросни сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Чежуда (Жанубий Корея) бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Фарғона водийсида жойлашган Марғилон шаҳри қадимдан атлас ва адрас тайёрлаш маркази бўлиб келган. Бу ерда ҳар йили «Атлас фестивали» ташкил этилади.