РИА Новости — Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия термасини 2018 йилиги Жанубий Кореядаги Ўйинларда иштирок этишдан четлатди. Қарор махсус комиссия терма жамоанинг Сочидаги Олимпиада вақтида допинг билан тизимли манипуляция қилгани ҳақидаги хулосаси асосида қабул қилинди.

Бундан ташқари, ХОҚ Россия Олимпия қўмитасини дисквалификация қилиб, Россия бош вазири ўринбосари Виталий Мутко ва собиқ спорт вазири Юрий Нагорнийни бир умрга четлатди.

Допинг истеъмол қилишда айбланмаган спортчилар Ўйинларда Олимпия байроғи остида иштирок этиши мумкин. Уларнинг иштироки тўғрисидаги қарорни махсус комиссия қабул қилади.