Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев 2700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар қилди ЎзА.

Мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Президенти томонидан 2700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади.