Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

ЎзАнинг хабар қилишича, Афғонистон раҳбари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Афғонистон Президенти Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бухоро шаҳрини ҳам зиёрат қилади.