Комил Алламжонов Президент матбуот котиби — Ўзбекистон Президенти Ижро аппарати раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев тайинлаш тўғрисидаги фармон ва Президент матбуот хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Комил Алламжонов (1984 йилда туғилган) — Давлат маданият ва санъат институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси.

2002−2004 йилларда Ўзбекистон ФВВ ахборот хизмати бош мутахассиси бўлиб ишлаган. 2004−2005 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бош мутахассиси, 2005−2009 йилларда ДСҚ ахборот хизмати раҳбари в. б. — ДСҚ раиси матбуот котиби бўлган.

Комил Алламжонов Avtotest инновацион автомактаби ва бошқа лойиҳалар, жумладан «Солиқ инфо» газетаси, бухгалтерлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича BEM дастурий маҳсулоти ва бошқалар асосчиси сифатида танилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил мартидан августигача Президент матбуот хизматига Асаджон Ходжаев раҳбарлик қилди.