18 ёшгача заиф эшитувчилар ўртасида футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Швеция жамоасига қарши финал учрашувида иродали ғалабага (4:2) эришди. Бу ҳақда Футбол федерацияси матбуот хизмат хабар қилди.

Ўйин давомида ўзбекистонлик футзалчилар икки маротаба ҳисобда ортда қолишди, бироқ улар нафақат ўйинга қайта олишди, балки икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишнинг ҳам уддасидан чиқишди.

24 ноябрдан 3 декабргача Таиландда бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Кувайт, Таиланд, Россия, Германия ва Швеция жамоалари ҳам иштирок этди.

Чемпионат ярим финалида Ўзбекистон Индонезия (17:2), Кувайт (9:2) ва Россияни (3:2 — видео) мағлубиятга учратди.