Душанбеда «Ўзтрейд Тожикистон» савдо уйи базасида «Ўзтрейд» компанияси шоуруми очилди. Мазкур шоурумда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари товарларининг кенг номенклатураси тақдим этилган, дея хабар берди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Маҳсулотлар номенклатураси тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника моллари, гипсдан тайёрланган маҳсулотлар, бўёқ ва эмульсиялар, ПВХ қувурлари, пол учун плинтуслар ва бошқа товарларни ўз ичига олади.

«Ўзтрейд» бугунги кунга қадар савдо уйи манзилига жами 2,6 млн долларлик тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича экспорт шартномаларини имзолаган.