Mirzo Ulugbek Innovation Center ахборот технологиялари ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш Инновацион марказида раҳбарият ўзгарди. Бу ҳақда марказ сайтида хабар қилинди.

Бунга қадар Давлат ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг «Компьютерлаштириш ва геоинформацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК директори бўлиб ишлаган Фарҳод Ибрагимов янги директор бўлди.

30 ноябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров янги раҳбарни марказ жамоасига таништирди.

Янги директор олдига қўйилган асосий вазифалар қаторида ахборот технологиялари соҳасини бизнес муҳитни яхшилаш, IT-индустрия экспорти ҳажмини ошириш йўли билан ривожлантириш ўрин олган.

Бунга қадар инновацион марказга раҳбарлик қилган Хуршид Султонов Mirzo Ulugbek Innovation Center´да фаолиятини давом эттиради. У марказнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлигига жавоб беради