Пайшанба куни Мозори Шарифда (Афғонистон) очилган «Ўзтрейд» шоурумида Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларининг кенг ассортименти тақдим этилди.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, ёзда очилган „Ўзтрейд“ Мозори Шариф» савдо уйи базасида фаолият кўрсатувчи шоурумда озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, электротехника воситалари, тўқимачилик маҳсулотлари, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилган.

Бугунги кунга қадар «Ўзтрейд» афғон ҳамкорлар билан 29 млн доллардан зиёд миқдордаги шартномаларни имзолади. Жумладан, 17,5 млн долларлик буғдой, 16 минг долларлик цемент ҳамда 2000 долларлик полипропилен қоплар етказиб берилади.