Ўзбекистон Футбол федерацияси, Супер лига ва Про-лига овоз бериш йўли билан янги логотипларни танлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.

1 январдан бошлаб ўтказиладиган танловда барча хоҳловчилар ўз логотиплари билан иштирок этишлари мумкин. Энг яхши вариантлар онлайн овоз беришга қўйилади. Овозларни сунъий равишда тўпланишининг олдини олиш учун овоз беришда қатнашувчилар электрон почта манзили бўйича рўйхатга олинади.

«Футбол - юртимиздаги энг севимли спорт тури. Шу сабабли янги логотип мухлислар томонидан танланиши керак», - дейилади ЎФФ хабарида.

Логотипларни logo@ishtirok.uz манзилига юбориш мумкин.