30 ноябрь — 1 декабрь кунлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашишади, ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича Тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар — Афғонистон, Беларусия, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси Котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.