Тошкентнинг Учтепа туман ИИБ томонидан фуқаро Гузал Тохтаходжаева (1986 йилда туғилган) қидирилаётгани ҳақида маълум қилди. Пойтахт ИИББ сайтида хабар қилинишича, у Жиноят Кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244−2 (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддаларида кўрсатиб ўтилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Қидирувдаги шахснинг белгилари: бўйи 165−167 см, ўрта гавдали, кўзи юмалоқ жигарранг, қоши тўғри, оқ сариқдан келган, юзи чўзинчоқ шаклда.

Аёлни кўрганлар ёки унинг қаерда эканлигини билганлардан «102», 281−93−02, 281−92−80, 283−94−45, 284−93−23 телефон рақамларига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига хабар бериши сўралмоқда.