Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. Ума куни Синай ярим ороли шимолидаги Ар-Ариш шаҳри яқинида жойлашган ар-Роуд масжидига террористлар ҳужум уюштирди.

РИА Новостининг хабар қилишича, теракт оқибатида 305 киши ҳалок бўлган, 128 киши жароҳатланган. Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакат Президенти ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик мажмуаси барпо этишга топшириқ берди.