Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий маслаҳатчиси мақомига эга бўлди. Бу ҳақда вазирлик қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

22 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти ШАвкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида агентлик раҳбари Хўжабаҳлил Асомов ва Ким Ён Се ўзаро англашув меморандумини имзолаб, Кадрлар тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастурини тасдиқлаган эди.

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишлашга рухсат олиш учун Ўзбекистон фуқароларини корейс тилига ўқитиш маркази очилиши лозим.