«ФОНОН» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Жанубий Кореянинг Hwachon Plant — Gemco компанияси Тошкентда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Сеулда ҳужжат остига «ФОНОН» бош директори Мухсин Ашуров ва Hwachon Plant — Gemco ижрочи директори Чол Шик Шин имзо қўйди. Маросим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

Тенг шерикчилик асосида ташкил этилаётган ҚК низом жамғармаси 30 млн долларни ташкил этади, деб хабар қилди Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази «Газета.uz"га.