Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандум Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида имзоланди, дея хабар қилди ташрифни ёритиш бўйича матбуот маркази.
Сеулда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Evergreen Motors компанияси президенти ва бош ижрочи директори Эдвард Ким мазкур ҳужжатга имзо қўйди.
Лойиҳани 200 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Evergreen Motors — KIA ва Hyundai компанияларининг МДҲдаги расмий дистрибьютори.