Ўзбекистонда Жанубий Корея дори воситалари ишлаб чиқарилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ҳамда Кореянинг Dalim BioTech, Yuhan Corporation ва Erae компаниялари ўртасида тегишли келишувга эришилди.

Тўғридан-тўғри инвестиция миқдори 25 млн долларни ташкил этади, деб хабар қилди Президентнинг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази «Газета.uz"га.

Томонлар инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш тўғрисида келишиб олди. Асосий эътибор Ўзбекистонда ташкил этилган еттита фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига қаратилди. Корейс компаниялари ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистонга сармоя киритишни қатъий мақсадида эканликлари ҳақида маълум қилди, дейилади хабарда.