Улуғбек Суннатов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати. У 2014 йилдан буён Ўзбекистон бош прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Мазкур лавозимга у яқинда вазифасидан озод қилинган Жамшид Файзиев ўрнига тайинланди.

Рашид Раҳматов эса Қорақалпоғистон Республикаси прокурори бўлди. Бунга қадар у Бош прокуратурада бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Қорақалпоғистон прокурори лавозимида яқинда мамлакат бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган Эркабай Таджиев фаолият кўрсатган.