Корея Республикаси ва Ўзбекистон халқлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябрь кунлари мазкур мамлакатга уюштирадиган давлат ташрифидан кўп натижаларни кутмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси раиси Виктор Пак «Газета.uz"га маълум қилди.

Ташрифдан бир озгина аввал Ўзбекистонда корейсларнинг ушбу мамлакатда яшашни бошлаганига 80 йил тўлишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев 200 минг нафардан зиёдни ташкил этувчи корейс диаспорасини «кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ажралмас қисми» деб атаган эди.

«Мамлакатда истиқомат қилаётган барча корейслар жуда таъсирланди. Ўзбекистонда ўтказилган тадбирларда ва Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи арафасида Корея Республикасида бўлганимизда ҳам унинг акс-садосини ҳис этдим. Мен парламент депутатлари, тадбиркорлар, оддий одамлар билан учрашдим. Уларнинг барчасида корейслар ўз ватани деб ҳисобловчи, таълим олиш, ишлаш, давлат лавозимларида фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлган Ўзбекистон ҳақида жуда илиқ фикрларни билдиришди», - деди Виктор Пак.