Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби мавсум тугашига бир тур қолганда кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлди. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар қилди.

Бош мураббий Андрей Микляев жамоаси якшанба куни Самарқанднинг «Динамо» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жами 67 очкога эга бўлди. Учрашувда Марат Бикмаев хет-трик қайд этди, Жалолиддин Машарипов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам яхши ўйин кўрсатди.

«Темирйўлчилар"нинг яқин таъқибчиси Қаршининг «Насаф» жамоаси «Пахтакор» устидан ғалаба қозониб (4:0), очколарини 62 тага етказди ва иккинчи ўринни эгаллади. 56 балл тўплаган «Пахтакор» «бронза» соҳиби бўлди.

Ўтган мавсумда «Локомотив» Ўзбекистон чемпионати ва кубогини қўлга киритиб, «олтин дубль» қайд этган эди.