Иккита AS-350 вертолёти қуйидаги йўналиш бўйича парвоз қилди: Муқимий кўчаси, Амир Темур хиёбони (бу ерда катта доира ҳосил қилинди) — Амир Темур кўчаси — Тошкент телеминораси — Ҳайвонот боғи — Марказий ҳарбий госпиталь — Академиклар шаҳарчаси — Мирзо Улуғбек кўчаси — Паркент кўчаси — Тузель.

Мудофаа вазирлигидан «Газета.uz"га қайд этилишича, ушбу сана илк бор кенг миқёсда ўтказилмоқда. Шунингдек, келгусида давлат рамзлари кунлари «ноодатий усулларда» нишонланиши қайд этилди.