Ушбу мавсумда ўтган қишга қараганда кўпроқ шакар импорт қилинади. Барча савдо нуқталари керакли миқдордаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот билан таъминланади, дея хабар қилди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» матбуот хизмати.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ҳукумат топшириғи асосида шакар импорт қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан шартномалар имзолади, — дея хабар қилди холдинг матбуот котиби Умид Рўзиев. — Яқин кунларда шакар ортилган темир йўл эшелонларининг етиб келиши кутилмоқда".

Мазкур ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — шакар нархининг кескин кўтарилишига йўл қўймаслик ва уни туман ва шаҳарлардаги дўконлар ҳамда озиқ-овқат корхоналарига узлуксиз етказиб бериш орқали шакар тақчиллигига йўл қўймасликдан иборат.

Компаниядан қайд этилишича, ҳозирда аҳолига шакарнинг бир килограми учун 5000 сўмдан ошмаган қийматда сотилиши учун шароитлар яратилган.