Ўзбекистон Президентининг 14 ноябрдаги фармонлари билан бош прокурорнинг икки ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган Салом Самадов ҳамда Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Эркабой Тожиев мазкур лавозимларда фаолият кўрсатадиган бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштирилган қарши кураш департаментига Жаҳонгир Игамов бошлиқ бўлди.