2017 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 224022 нафар чет эл фуқаросига, шу жумладан, 96752 нафар сайёҳ ва 32898 нафар тадбиркорга ҳам Ўзбекистонга кириш визалари берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуо т хизмати хабар қилди.

2016 йилнинг шу даврига нисбатан берилган визалар умумий сони 21 фоизга, шу жумладан, берилган сайёҳлик визалари 24 фоиз, тадбиркорлик визалари 27 фоизга ошди.