Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БАА жамоасига қарши сафарда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. 14 ноябрь куни Ал-Айнда бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувдаги ягона гол 16-дақиқада Али Мабҳут томонидан урилди. Ўйиндан ташқари ҳолатдан қоча олган ҳужумчи дарвозабон Игнатий Нестеров билан яккама-якка баҳсда уни алдаб ўта олди.

Ўзбекистон футболчилари босимни оширди ва ҳисобни очишга оз қолди. Отабек Шукуров томонидан хавфли жарима тўпини эгаллаган Марат Бикмаевнинг зарбасини ҳимоячи қайтара олди. Ислом Тўхтахўжаевнинг чиройли тарзда киритган голи эса рақиб жамоа жарима майдончасидаги Иван Нагаев йўл қўйган қўполлик сабабли инобатга олинмади.