«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпания Ўзбекистон Миллий банки билан ҳамкорликда авиачипталарни халқаро банк карталари орқали онлайн сотишни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани якунлади.

Компания матбуот хизматининг хабар қилишича, 10 ноябрдан бошлаб авиачипталар учун Visa карталари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин. Кейинги босқичларда MasterCard, American Express ва бошқа карталардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш кўзда тутилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йил 5 январдан бошлаб маҳаллий йўналишлар, шу йилнинг 18 ноябридан эса халқаро йўналишлар бўйича UzCard банк карталари орқали авиачипталарни онлайн сотишни йўлга қўйган эди.