Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. РИА Новостининг Эрон тез ёрдам раҳбари Пир Ҳусайн Куливандга таяниб хабар қилишича, жароҳатланганлар сони 2500 нафарга етган, энг камида 210 киши ҳалок бўлган. 70 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.