Жорий йил июнидан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган ҳоким вазифасига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 9 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти ШАвкат Мирзиёев раҳбарлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур масала кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.

Пайшанба куни давлат раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги собиқ лифтсозлик заводи ҳудудида ташкил этилган янги саноат мажмуасида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди. Дастлаб енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

У қатор лойиҳалар, жумладан туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган туркиялик тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясиясида Президент вилоятда туризмни ривожлантиришни тезлаштириш бўйича топшириқлар берди. У бир ой муддатда Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидаги аэропортларда хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, сайёҳлар учун расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш вазифасини қўйди.