Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари — Абдулазиз Камилов, Қайрат Абдраҳмонов ва Рашид Мередов 10 ноябрь куни Самарқандда уч давлат чегараларининг туташ ҳудуди тўғрисида шартномани имзолади.

Маросим «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференция доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари икки давлат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилингани ҳақидаги ёрлиқлар алмашилди. Шундай қилиб, 6 март куни Ўзбекистон Президентининг Ашхободга қилган давлат ташрифи доирасида имзоланиб, икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинган ҳужжатлар кучга кирди.